“Манчестер Сити” Семеньо трансферини эълон қилди
Спорт
−
09 Январь 1376 1 дақиқа
“Манчестер Сити” жамоаси “Борнмут” қанот ҳужумчиси Антуан Семеньонинг трансферини эълон қилди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
Томонлар беш ярим йиллик шартнома имзолади. Эндиликда 26 ёшли футболчи “Манчестер Сити” сафида 42-рақамда ҳаракат қилади. Футболчининг трансфер нархи эса 75 миллион еврони ташкил этади.
Маълумотларга кўра, ганалик футболчи “шаҳарликлар” сафига қўшилиш учун Премьер-лиганинг тўртта клуби “Челси”, “Тоттенхем”, “Ливерпуль” ва “Манчестер Юнайтед” таклифларини рад этиб, айнан “Манчестер Сити”га қўшилишга қарор қилган. Унинг қарорида испаниялик мураббий Пеп Гвардиола қўл остида тўп суриш истаги муҳим роль ўйнаган.
Маълумот учун, 25 ёшли Семеньо жорий мавсумда Премьер-лига доирасида 19 та ўйинда майдонга тушиб, 9 та гол ва 3 та голли узатма амалга оширди.