“Сити” футболчиси Осиё жамоасига ўтди

Спорт

image

Саудия Арабистонининг “Ал-Қодисия” клуби “Манчестер Сити” ярим ҳимоячиси Тейани Рейндерс билан шартнома имзолади. Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо маълум қилди.

Манбага кўра, Саудия клуби 28 ёшли футболчи учун “шаҳарликлар”га тахминан 60 миллион евро тўлашди.

Ўтган мавсумда Рейндерс барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширган.

Унинг “Манчестер Сити” билан амалдаги шартномаси 2030 йилнинг ёзига қадар амал қилади. “Transfermarkt” маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 50 миллион еврони ташкил этади.

Маълумот учун, “Ал-Қодисия”да у Мексика билан Жаҳон чемпионатида ажойиб ўйин кўрсатган Хулиан Киньонес ва Италия терма жамоаси ҳужумчиси Матео Ретеги ҳаракат қилади.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг