Сирдарёдаги тошқинда Миллий гвардия ходими вафот этди
Жамият
−
04 Май 2020
22748Жорий йилнинг 1 май куни соат 05:55да Сирдарё вилоятида жойлашган Сардоба сув омбори дамбасининг 6 пикет деворида сув чиқиши юзага келди. Шундан сўнг, зудлик билан сув омбори атрофидаги ҳудудларда яшовчи аҳоли вакиллари хавфсиз ҳудудларга кўчирила бошлади. Бунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари жонбозлик кўрсатмоқда.
Сув босиш хавфини бартараф этиш ва аҳолини қутқариш ишларида Миллий гвардия ходими сержант Ҳусниддин Суяров мардларча вафот этди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар бермоқда.
Маълумотларга кўра, у ўша куни қутқарув ишлари чоғида катта сув келиши оқибатида оқиб кетган. Орадан вақт ўтиб, унинг жасади бошқа ҳудуддан топилган. Кеча, 3 май куни уни дафн этиш ишлари бўлиб ўтган. Жанозада қатнашган имом-хатиб уни шаҳид кетди, дея ёдга олган.
Ходимнинг вафоти билан боғлиқ хабарни Миллий гвардия Матбуот хизмати ҳозирча тасдиқлагани йўқ.
Эслатиб ўтамиз, Президент Шавкат Мирзиёев 1 май куниёқ Сардобага етиб борди ва аҳоли вакиллари билан суҳбатлашди. Ҳолат бўйича чуқур таҳлил этиш лозимлиги юзасидан масъулларга топшириқ берди. Ҳозирда Давлат хавфсизлиги хизмати томонидан “Сардоба иши” доирасида тегишли тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Бош прокуратура ҳолат бўйича Жиноий иш қўзғатилганини маълум қилди.
LiveБарчаси