Сирдарёдаги портлаш Қозоғистондаги уйларга ҳам зарар етказгани айтилмоқда
Олам
−
22 Октябрь 2022
20404Ўзбекистон Мудофаа вазирлигининг Сирдарёдаги ҳарбий қисмида содир бўлган портлашнинг товуши Қозоғистоннинг Туркистон вилоятига қарашли Мақтаарол туманида ҳам эшитилди. Бу ҳақда “Kazinform” хабар бермоқда.
Қайд этилишича, вилоятда ташкил этилган Фавқулодда вазиятлар комиссияси томонидан Жамбил, Бирлик, Иржар, Енбекши овул округлари ҳамда Атакент шаҳарчасида бузилган ижтимоий объектлар ва турар-жой бинолари мавжудлигини аниқлаш бўйича тезкор ишлар олиб борилмоқда.
“Бугун Мақтаарал тумани ҳокими аппаратида шошилинч штаб йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, Мақтаарол тумани аҳолиси учун ҳеч қандай хавф йўқ”, дейилади Туркистон вилояти ҳудудий коммуникациялар хизмати тарқатган хабарда.
“Спутник” нашрининг Туркистон вилояти Фавқулодда вазиятлар департаменти вакилига таяниб, хабар беришича, Ўзбекистондаги ҳарбий омборда содир бўлган портлаш қўшни Қозоғистонда бир неча уйга зарар етказган.
Эслатиб ўтамиз, бугун, 22 октябрь куни Сирдарё вилояти Малик аҳоли пунктидаги ҳарбий қисм омборида портлаш юз берди. ССВга кўра, ҳодисада 16 киши жабрланган.
LiveБарчаси