Сирдарёдаги гумбурлаш ва силкиниш сабаби маълум бўлди

Жамият

image

Аввалроқ, Гулистон шаҳрида жорий йилнинг 20 декабрь ҳамда 23 декабрь кунлари портлаш ва ер силкинишига ўхшаш ҳодисалар содир бўлгани ҳақида хабар бергандик.

Ҳодиса бўйича махсус ишчи гуруҳ ташкил қилиниб, Гулистондаги ер силкиниши ҳолатларини ўрганишни бошлагани айтилганди.

ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази бошлиғи Қаҳрамон Қўчқоров ўрганиш хулосалари юзасидан барча тафсилотларни маълум қилди.

Қайд этилишича, Ўзбекистон, Қирғистон ва Тожикистон сейсмик станциялардан олинган маълумотлар таҳлили натижасида жорий йилнинг 20 декабрь куни Тошкент вақти билан 16:33 дақиқа ўтганда Гулистон шаҳридан 8 километр жануби-ғарбда магнитудаси – 3, чуқурлиги ер юзига яқин – 5-10 километр атрофида зилзила содир бўлган. Зилзила ўчоғи ер юзасига яқин бўлгани сабабли гумбурлаш овози эшитилган.

“Нега айнан бу ҳодисанинг қисқа ҳудудда, Гулистон шаҳри ва унинг атрофида сезилишининг сабаби – зилзила ер юзига яқин жойда содир бўлгани билан боғлиқ. Бу ҳолатда унинг тарқалиш майдони қисқа бўлади. 23 декабрь куни ҳам худди шундай магнитудаси 2,7 балли зилзила бўлган. Зилзиланинг ер юзига яқин бўлгани учун бу сафар ҳам гумбурлаш овози билан кузатилган”, дейди Қаҳрамон Қўчқоров.

Қаҳрамон Қўчқоровга кўра, зилзила ер остида қанча чуқурликда содир бўлса, унинг таъсир доираси шунча кенг бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

гумбурлаш Гулистон зилзила

Баҳолаганлар

1819

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг