Сирдарёдаги банкда қалбаки 81 минг евро аниқланди
Жамият
−
26 Апрель 2021
7304“Қишлоқ Қурилиш Банк”нинг Сирдарё минтақавий филиалида 81 минг евро миқдорида хорижий валютадаги қалбаки пул бирликлари аниқланган. Бу ҳақда Банк Ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур ҳолат бўйича ҳужжатлар тегишли тартибда расмийлаштирилиб, қонуний баҳо бериш мақсадида Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармасига тақдим қилинган.
Айни пайтда мазкур ҳолат бўйича жиноят иши очилган ва суриштирув-тергов ишлари олиб борилмоқда.
Ҳолат юзасидан суриштирув-тергов ишлари якунлангач, қўшимча маълумотлар эълон қилинади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда қалбаки 6350 долларни ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинганди.
LiveБарчаси