Тошкентда қалбаки 6350 долларни ўтказмоқчи бўлганлар ушланди
Жамият
−
17 Апрель 2021
3914Тошкент шаҳри Учтепа туманида қалбаки АҚШ долларини муомалага киритиш ҳолати аниқланди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими томонидан Миллий гвардия ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро Ж.И. қалбаки валютани муомалага киритиш мақсадида, фуқаро Р.дан “Сигвей” номли воситани 50 АҚШ долларига сотиб олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, фуқаро Ж.И. Р.дан 58 қути “Орбит” сақичларини сотиб олишда қалбаки 6300 АҚШ долларини бергани аниқланиб, жами 6350 қалбаки АҚШ доллари ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь