Сирдарёда йигит 8 яшар қизни мактаб ҳожатхонасида зўрламоқчи бўлди
3-саҳифа
−
13 Октябрь 2020
92270Ижтимоий тармоқларда Сирдарё вилоятининг Сайхунобод туманида 8 ёшли қизни мактаб ҳожатхонасида зўрламоқчи бўлган йигит аниқлангани, аммо унга нисбатан жиноят иши очилмагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Сирдарё вилояти ИИБ мазкур ҳолат юзасидан расмий маълумот берди.
Унга кўра, жорий йилнинг 15 июль куни Сайхунобод тумани ИИБ бошлиғи номига фуқаро О.Д. ариза билан мурожаат қилган. Фуқаром мурожаатида 15 июль куни соат тахминан 13:00 лар атрофида вояга етмаган, 2012 йил 10 июнда туғилган қизи С.Э.ни дўконга нарса олиб келиш мақсадида чиқарганини, лекин орадан 15-20 дақиқа ўтса ҳам қизи қайтиб келмаганидан сўнг, уни қидириб кўчага чиққан вақтида қизи, ўзлари яшайдиган жой яқинидаги 35-сонли умумтаълим мактаби томонидан чиқиб келаётганини кўрганини айтган. Сўнгра қизи билан биргаликда яшаш хонадонига келганида, қизи унга “дўконга бораётган вақтида унга нотаниш бўлган, кейинчалик "З" деб танилган бир йигит уни велосипедига миндириб, мактабга олиб борганини ва ўша мактабга борган вақтида у ҳожатхонага кириб, уни ҳам чақиргани, ўша ерда уни ўпиб, унга уятсиз ҳаракатлар қилганини” маълум қилган. Фуқаро О.Д. “З” исмли шахс вояга етмаган қизи С.Э.га нисбатан тегажоғлик қилганлиги сабабли унга нисбатан қонуний чора кўришни сўраган.
Мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилиб, мазкур жиноятни Сайхунобод тумани, Гулбулоқ маҳалласи, Ойбек кўчасида яшовчи, муқаддам судланган М.З. содир этгани аниқланган.
Мазкур ҳолатда фуқаро М.З.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 129-моддаси 1-қисмида назардат тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли, 2020 йил 14 августда М.З.га нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирги кунда жиноят иши юзасидан Сайхунобод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов гуруҳи томонидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь