Сирдарёда ёниб кетгани айтилган эркак тирик бўлиб чиқди. Унинг ўзи қотил бўлган

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сирдарё вилоятининг Мирзаобод туманида 100 фоиз куйиб кетган жасад топилгани ҳақида хабар берган эдик. Жасад 37 ёшли тошкентлик эркакка тегишли экани айтилганди.

Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов 100 фоиз ёниб кетган жасад иши юзасидан янги тафсилотларни очиқлади

Маълум бўлишича, қотиллик аломатлари (ёниб кетган) бўлган номаълум шахс мурдаси билан бирга Cobalt русумли автомашинаси ҳам топилган. Номаълум мурда мазкур автомобилни ижара шартномаси асосида ҳайдаб юрган фуқаро Файзулло П. эканлиги тахмин қилинган. Бироқ жиноят жойи кўздан кечирилганда ўша ерда ётган ароқ шишаси идишидан бошқа бир шахс — фуқаро Сергей С.нинг бармоқ излари аниқланган.

Шундан сўнг Сергей С.нинг онаси ва укаси сўроқ қилинган. Яқинлари томондан марҳумнинг доимий иш жойи йўқлиги, қурилиш ишларида ёлланма ишчи бўлиб ишлаб юриши, муқаддам ўғирлик билан судлангани, мунтазам равишда спиртли ичимлик истеъмол қилиши, воқеа содир бўлган куни уйдан чиқиб кетиб, қайтиб келмаганлиги баён этилган. 

Олиб борилган тезкор-суриштирув ҳаракатлари давомида марҳум деб тахмин қилинган Файзулло П. аслида тирик бўлиб, Оҳангарон шаҳрида яшириниб юргани аниқланган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида Охангарон шаҳридаги хонадонларининг бирида яширинган Файзулло П. ушланган.

Жиноят иши бўйича сўроқ қилинган Файзулло П. ўз айбига иқрор бўлиб берган кўрсатмасида Cobalt автомашинасида Тошкент шаҳар ҳудудида киракашлик қилиб юрганида айрим фуқаролардан 4,1 минг АҚШ долларини алдаб олгани, қарз бўлиб қолгани, уларни қайтаришнинг имкони бўлмагани сабабли нотаниш шахсни ўлдириб, ўзини ўлдига чиқариб қўрсатиш режасини тузганлигини билдирган.

Ф.П. жорий йил 28 май куни Учтепа тумани, 20-мавзесида баклашка териб юрган рус миллатига мансуб, ўзига нотаниш шахс - Сергей С.ни кўриб, унга иш таклиф қилиб, ўзининг бошқарувидаги Cobalt’га ўтказиб, дўкондан олинган ароқни ичириб, Сирдарё вилояти ҳудудидаги овлоқроқ жойга олиб келган ҳамда ўта шафқатсизлик билан қасддан ўлдирган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур ҳолат юзасидан вилоят прокуратураси томонидан Жиноят кодексининг 97-моддаси 2-қисми “ж” банди (Ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш) билан жиноят иши қўзғатилган эди. 


Мақола муаллифи

Теглар

қотиллик

Баҳолаганлар

667

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made