Сирдарёга янги ИИБ раҳбарлари келди
Жамият
−
11 Август 2023
10594Сирдарё вилоятининг учта ҳудудига ИИБ раҳбарлари тайинланди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Баён этилишича, подполковник Ўткиржон Сатторович Бегимов Боёвут тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимига тайинланган. У тайинловга қадар Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.
Шунингдек, майор Бегзод Юсупович Санаев Ширин шаҳар Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини эгаллаган. У Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.
Бундан ташқари, подполковник Заҳриддин Нуриддинович Бобохонов Гулистон тумани Ички ишлар бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчиси этиб тайинланди. У шу пайтгача Вазирлик Академияси магистратурасининг иккинчи даражадаги “Tашкилий-тактик бошқарув” йўналишида таҳсил олган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 28 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев Фарғона вилоятида ташкил қилинган Қорақалпоғистон Республикаси раҳбарияти, барча вилоят ва туманлар ҳокимлари иштирокидаги йиғилишда Ички ишлар органларида раҳбарлик қилаётган 15 нафар ходимни ишдан олган эди.