Сирдарёда уй қамоғидаги аёл яна жиноят содир қилди
3-саҳифа
−
19 Февраль
5523Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида яшовчи муқаддам судланган 27 ёшли аёл яна жиноятга қўл урди. Бу ҳақда "Бу кун" дастурида хабар қилинди.
Маълум бўлишича, аёл суд томонидан унга тайинланган озодликни чеклаш жазосини ўтаётган бўлса-да, фуқарога элчихонада ишлайдиган танишлари орқали Корея Республикасига юборишни ваъда қилиб, бунинг учун ундан 3 минг АҚШ доллари ва 5 миллион сўм миқдоридаги пул талаб қилган.
Жабрланувчи бу аёлнинг фирибгарлигини билиб қолган ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат қилган. Оқибатда аёл кимёвий ишлов берилган 800 АҚШ доллари ва 2 миллион 400 минг сўм миқдоридаги пулларни олган вақтида ашёвий далиллар билан тезкор тадбирларда қўлга олинди.
Ҳолат бўйича жиноий иш очилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилганидан сўнг, аёл хавфли рецидивист деб топилиб, 2 йил-у 3 ойга озодликдан маҳрум қилинди.
Судланувчи дастлабки босқич суд ҳукмидан норози бўлиб, шикоят ёзди ва унга нисбатан оғир жазо тайинланганини айтди. Юқори босқич суди томонидан мазкур ишни судланувчининг жиноят ишини келтирилган важлари билан бирга атрофлича муҳокама қилиб, олдин тайинланган, бироқ ўталмай қолган озодликни чеклаш жазосини қисман қўшиб, аёлга узулғ-кесил 2 йилу 6 ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Зебо Абдуллаева