Сирдарёда ўқитувчини урган аёлга чора кўрилди (видео)

3-саҳифа

image

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Сирдарё туманида аёл ўқувчилар кўз ўнгида ўқитувчини ургани хабар қилинганди. Мазкур ҳолат юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги маълумот берди.

Қайд этилишича, Сирдарё туманидаги 1-мактабдаги педагогга нисбатан фуқаронинг қўпол муомалада бўлгани сабаб юзага келган ҳамда жамоатчиликнинг кенг муҳокамаларига сабаб бўлган ҳолат вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси, тегишли ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан атрофлича ўрганиб чиқилган ва тегишли чора кўрилган.

“Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бундай ҳолатларни кескин қоралайди ва доимо муросасиз муносабатда бўлади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Ўзбекистон Республикасининг “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, педагогнинг ҳуқуқлари, шаъни, қадр-қиммати ва ишчанлик обрўси давлат ҳимояси остида бўлади. Педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашганлик учун тегишли жавобгарлик белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хоразмда она ўқувчилар олдида ўқитувчини калтаклаганди. 11 февраль куни аёлга нисбатан суд ҳукми ўқилган. У Жиноят кодексининг 277-моддаси (безорилик) 2-қисми “а” бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилган ва унга 2 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланган.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб Сирдарё ўқитувчи ўқувчи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг