Сирдарёда трансформатор портлади

Жамият

image

Сирдарё вилоятининг Ховос туманида трансформатор ёниб, портлаб кетди. Туман ҳокимлиги ва “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан мазкур ҳодисани ўрганиб, расмий маълумот берди.

Қайд этилишича, Ховос туманида “Оқчангал” МФЙдаги ёнғин чиққан трансформатор пункти “Афросиёб” подстанцияси фидер “Оқчангал” тармоғидаги 301-сонли трансформатор пунктида соат 21:29 да ёнғин келиб чиққани ҳақида Ховос ТЕТК диспетчерлик бўлимига маълумот келиб тушган.

Воқеа жойига тезкор гуруҳ 21:47 да етиб бориб вазиятни ўрганган. Трансформатор пунктига юкламанинг кескин ошиб кетиши натижасида трансформаторнинг Б фазаси тўлиқ ёниб кетганлиги аниқланган.

Маълум бўлишича, трансформатор пункти тўлиқ ёниб кетганлиги сабабли 60 та хонадон электр энергиядан узилган.

Айни пайтда Ховос тумани ҳокимлиги тегишли маъсуллари ҳамда Ховос туман Электр таъминоти корхонаси ҳодимлари томонидан тезкор чоралар кўрилиб ушбу истеъмолчилар электр энергия тизимига қайтадан уланган.


Мақола муаллифи

Теглар

электр энергияси трансформатор

Баҳолаганлар

118

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг