Сирдарёда Сурияга кетмоқчи бўлган 2 йигит ва уларнинг шериклари ушланди
3-саҳифа
−
17 Апрель 2022
8798Сирдарёда ижтимоий тармоқлар орқали террористик ғояларни тарғиб қилиб келган бир гуруҳ шахслар ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати маълум қилди.
ДХХ Сирдарё вилояти бўйича Бошқармаси ва вилоят ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида Суриядаги “Катибатул Тавҳид ва Жиҳод” халқаро террористик ташкилоти аъзолари томонидан очилган “виртуал гуруҳ”га аъзо бўлиб, ундаги ақидапарастлик материалларини бошқаларга тарқатиб келган 7 нафар шахс ушланган.
Ушбу фуқаролар Суриядаги жангарилар раҳнамоларининг онлайн дарсларида иштирок этиб келган. Маълум муддат ичида улардан 2 нафари (2001 йилда туғилган M.O. ва 2002 йилда туғилган M.M.) радикал ғоялар таъсирига тушиб, Сурияга чиқиб кетишга тайёргарлик кўрган.
Яшаш жойларида ўтказилган тинтув жараёнида қўлга олинганлардан жиноятга алоқадор ашёвий далиллар расмийлаштириб олинган.
Тўпланган материаллар асосида ДХХ Сирдарё вилояти бўйича бошқармаси тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда жиноят иши доирасида тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.