Сирдарёда Сибир яраси аниқлангани бўйича текширув ўтказилди

Жамият

image

Аввалроқ, Сирдарё вилояти Сардоба тумани “Зомин” МФЙ Ховотоғ аҳоли яшаш пунктида яшовчи фуқаро Б.А.да халқаро касалликлар классификацияси бўйича А-22 касаллиги (Сибирь яраси, халқ тилида куйдирги) аниқлангани ҳақида хабар берган эдик. 

Ҳайвонлар касалликлари ташхиси ва озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги давлат илмий маркази директори Баҳриддин Тонгёриқовнинг QALAMPIR.UZ’га маълум қилишича, ҳодиса юз берган ҳудуд тупроғидан олинган намуналарда касаллик қўзғатувчиси тасдиқланмаган.

Тонгёриқовга кўра, ҳолатни ўрганиш бўйича ташкил этилган штаб мутахассислари томонидан қорамол сўйилган жойдан олинган тупроқ намуналари ва сўйилган қорамолнинг кала-почаси ҳамда тери қолдиқлари бактериология, паразитология ва микробиология лабораториясида тўлиқ анализ қилинган.

Олинган бешта тупроқ намунаси 5 кун давомида бактериологик текширилганда куйдирги касаллигига хос колониялар ўсмаган. Икки бош сичқонга био-синов қўйилиб, ўн кун кузатилган. Сичқонларда ҳам ножўя ўзгаришлар юз бермаган. Улар ёриб кўрилиб, ички органлари микроскопик ва бактериологик усулларда текширилганда касаллик қўзғатувчиси аниқланмаган.

“Сардоба тумани, “Зомин” маҳалла фуқаролари йиғини Ҳавотоғ қишлоғидаги жами 35 та хонадонда парваришланаётган қишлоқ хўжалиги ҳайвонлари 2022 йил режа графиги асосида февраль ойи бошида (жами 241 бош йирик, 231 бош майда шохли ҳайвонлар) куйдирги касаллигига қарши тўлиқ профилактик эмланган”, деди Баҳриддин Тонгёриқов.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё Сибир яраси

Баҳолаганлар

946

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг