Сирдарёда раққосалар билан дам олган амалдорларнинг икки нафари ишдан олинди

Жамият 15274
image

Аввалроқ, Сирдарё тумани ҳокими ўринбосари, туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи, туман Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Сирдарё тумани инспекцияси бош мутахассис-давлат инспектори, “Сувоқова” давлат унитар корхонаси раҳбари ҳамда Сирдарё тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси раҳбарларининг ресторанда ярим-яланғоч раққосалар билан дам олиб, уларга пул улашаётгани акс этган видео тарқалгани хабар қилинганди.

Ресторандаги зиёфатда иштирок этган амалдорларнинг икки нафари лавозимидан озод қилинди. Булар Сирдарё тумани ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Нурали Мирзаев ва туман ободонлаштириш бошқармаси бошлиғи Нозим Муратов. 

Сирдарё вилояти ҳокимлиги Матбуот котибининг QALAMPIR.UZ'га маълум қилишича, бу икки амалдор ҳам 2021 йил 14 июнь кунидан ўз аризасига асосан эгаллаб турган лавозимидан озод этилган ва у билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги тарқалган видеога изоҳ бериб, видеолавҳада акс этган жараён 2020 йил октябрь ойининг ўрталарида тахминан кеч соат 21:00 да (ишдан ташқари вақтда) Сирдарё туманидаги “Евро Азия” ресторанида бўлганини маълум қилганди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 740
Рейтинг: 3
Теглар
t
×