Сирдарёда ота 26 ёшли ўғлидан алимент талаб қилди

3-саҳифа

image

Сирдарёда ота 26 ёшли ўғлидан алимент сўраб, даъво киритди. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

Маълум бўлишича, Гулистон туман судига уч нафар фарзанднинг отаси тўнғич фарзандидан алимент талаб қилиб даъво аризаси киритган. Эркак турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан яшамаслиги, соғлиғи ёмонлашганини айтган. Шунингдек, у моддий томондан қийналиб қолгани, фарзанди эса унга ёрдам бермаётганидан шикоят қилган.

Қайд этилишича, ота ўзининг мол-мулкини ўғлининг номига ўтказиб берган. Суд мажлисида ота фарзандига берган уй ва дўконларни қайтариб берса, алиментдан воз кечишини айтган. Лекин ўғил бунга рози бўлмаган.

Ўрганишлар давомида суд отанинг даъвосини рад этган. Сабаби ўғил I гуруҳ ногирони бўлган укаси ва вояга етмаган синглисининг моддий таъминоти учун масъуллиги аниқланган. Бундан ташқари, ота пенсия ёшига етмаган ва меҳнатга лаёқатсиз эмас.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё алимент ота

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг