Сирдарёда она ва унинг вояга етмаган 3 нафар фарзанди ис газидан вафот этди

3-саҳифа

image
Ис газидан заҳарланмаслик бўйича тавсиялар берилди. Жойларда эса газ йўқ north_east

Ис газидан заҳарланмаслик бўйича тавсиялар берилди. Жойларда эса газ йўқ

Кеча, 25 ноябрь куни Сирдарё вилоятининг Ховос туманида бир оиланинг тўрт нафар аъзоси ис газидан заҳарланди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.

Маълум қилинишича, Ховос тумани, “Дўстлик” МФЙ, Хиёбон кўчаси, 11-уйда яшовчи фуқаро 31 ёшли З.Н. (аёл) ва унинг 10 ёшли ўғли Ш.Қ. қўлбола усулда ясалган печдан чиққан из газидан кучли заҳарланиб, яшаш хонадонида вафот этган.

Шунингдек, З.Н.нинг 7 ва 3 ёшдаги яна икки нафар ўғли ис газидан заҳарланиб, Ховос тумани тиббиёт бирлашмасининг жонлантириш бўлимига ётқизилган ҳамда 26 ноябрь куни мазкур жонлантириш бўлимида вафот этган.

Воқеа жойи Ховос тумани прокурори Ш.Алтмишев, туман ИИБ бошлиғи А.Эгамназаров, туман ёнғин ҳавфсизлиги бўлими бошлиғи А.Каримов, туман ИИБ тезкор ходимлари, ЭКБ экспертлари иштирокида туман прокуратураси терговчиси Д.Норматов томонидан кўздан кечирилиб, баённома расмийлаштирилган.

Судга оид тиббиёт экспертизасининг дастлабки маълумотига кўра, З.Н. ва Ш.Қ.нинг ўлими ис газидан заҳарланиш оқибатида келиб чиққанлиги қайд этилган.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Ховос тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ўтказилмоқда.

Терговга қадар текширув устидан назорат ўрнатилган бўлиб, натижаси ҳақида қўшимча ахборот берилиши таъминланади.


Мақола муаллифи

Теглар

ис гази

Баҳолаганлар

193

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг