Сирдарёда қалбаки доллар сотаётганлар қўлга тушди

3-саҳифа

image

Сирдарё вилоятида қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотаётганлар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди. 

Қайд этилишича, департамент ҳамда Давлат хавфсизлик хизматининг Сирдарё вилояти бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Э.Б. (муқаддам судланган) ва бошқалар фуқаро М.Х.га Оқолтин туманидаги “Сардоба” ЙПХ маскани олдида 100 АҚШ долларлик купюрадаги қалбаки 1 600 АҚШ долларини 10,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (қалбаки пул, акциз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш, уларни ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган 2,06 кг металлни 70 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Сирдарё қалбаки доллар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг