Тошкентда сохта қуйма олтинни 70 минг долларга сотаётганлар ушланди
3-саҳифа
−
14 Июнь 3597 1 дақиқа
Тошкент шаҳрида қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган металларни 70 минг АҚШ долларига сотаётган шахслар ушланди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.
Қайд этилишича, департаментнинг Юнусобод тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам фирибгарлик ва бошқа жиноятлари учун судланган фуқаролар Х.У. ва А.Д. ўзаро тил бириктириб, умумий оғирлиги 2,06 кг бўлган оддий металлга тилла рангини бериш орқали қуйма олтинга ўхшатиб тайёрланган (“999,9” асллик белгиси тамғаси муҳрланган) металларни фуқаролар М.С ва Р.Л. га 70 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, ушбу пуллар ҳисобидан 35 минг АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 227-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкаларни, автомототранспорт воситаларининг ва улар тиркамаларининг (ярим тиркамаларининг) давлат рақам белгиларини эгаллаш, нобуд қилиш, уларга шикаст етказиш ёки уларни яшириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.