Сирдарёда икки киши бир қизни фоҳишаликка сотмоқчи бўлди
3-саҳифа
−
07 Сентябрь 2021
12939Сирдарёда бир фуқаро Россияга ишлаш учун кетган таниши билан тил бириктириб бошқа бир фуқарони фоҳишалик билан шуғулланишга жўнатмоқчи бўлди. Бу ҳақда Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, фуқаро С.Ў. Россияга ишлаш учун кетган таниши Ф.Н. билан олдиндан тил бириктириб, фуқаро Н.ни РФга фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатишга келишиб, “Тошкент-Домодедова” йўналиши бўйича авиачипта харид қилган. Бироқ жиноятчилар фуқаро Н.ни Тошкент халқаро аэропортига олиб кетаётган вақтида ушланган.
Маълум қилинишича, ушбу ҳолат Департаментнинг Гулистон шаҳар бўлими ҳамда ДХХнинг Сирдарё вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
LiveБарчаси