Сирдарёда бир яшар қизини $15 мингга сотаётган она ушланди
3-саҳифа
−
10 Июнь 2022
8162Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида бир ёшли қиз фарзандини сотаётган аёл ушланди. Бу ҳақда вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳамкорлигида Гулистон шаҳар ҳудудида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда 1996 йилда Сирдарё вилояти, Ховос туманида туғилган, Гулистон шаҳрида яшаб келаётган фуқаро О.У. ўзининг ўтган йилнинг 3 июнь куни туғилган фарзанди О.Ш.ни “харидор” фуқаро М.Г.га 15 000 АҚШ доллари эвазига сотган вақтида ушланган ва ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан, Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Сирдарё вилояти бошқармаси томонидан О.У.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 135-моддаси, 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, “қамоқ” эҳтиёт чораси қўлланилган.
LiveБарчаси