Сирдарёда адвокат пора билан қўлга тушди
3-саҳифа
−
28 Февраль 2023
6238Сирдарё вилоятида муқаддам судланган адвокат пора билан ушланди. Бу ҳақда Давлат хавфсизлик хизмати хабар берди.
Гулистон шаҳрида Адвокатлар ҳайъати адвокати 2021 йилда масъулияти чекланган жамиятга банкдан 240 минг АҚШ доллари миқдорида кредит ажратилишида ёрдам бергани учун эвазига унинг раҳбаридан 12 минг доллар олган.
Бироқ банк томонидан олиб борилган мониторинг жараёнида МЧЖ кредит маблағини мақсадсиз ишлатгани аниқланиб, прокуратура органлари томонидан унинг раҳбарига нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Тезкор тадбирда адвокат муқаддам олган 12 минг АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини МЧЖ раҳбарига қайтариб берган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Қайд этилишича, адвокат муқаддам фирибгарлик жинояти учун судланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят Кодексининг 211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда суд ходими 2 минг доллар пора билан қўлга тушган эди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15