Сирдарёда 5 та автомобиль иштирокидаги ЙТҲда 2 киши қурбон бўлди
Жамият
−
18 Июнь 2020
13211Бугун, 18 июнь куни тонгда Сирдарё вилоятида 5 автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Натижада икки киши воқеа жойида вафот этди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ соат 10:20 да, Сирдарё вилояти, Сирдарё тумани ҳудудидан ўтган М-34 автомобиль йўлининг 85 кмда қайд этилган.
1992 йилда туғилган ҳайдовчи Х.Х. (эркак) CAPTIVA русумли транспорт воситасини “Гулистон-Тошкент” йўналишида бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда олдинда ҳаракатланиб кетаётган ҳайдовчи, 1993 йилда туғилган С.М. (эркак) бошқарувида бўлган COBALT русумли транспорт воситасининг ўнг томонидан қувиб ўтади. Натижада тўқнашув содир бўлиб, CAPTIVA автомашинаси йўлнинг ўнг четида тўхтаб турган ҳайдовчи 1986 йилда туғилган М.У. (эркак) бошқарувидаги DAMAS русумли ҳамда ҳайдовчи 1962 йилда туғилган Б.М. (эркак) бошқарувидаги COBALT русумли транспорт воситаларига, ҳайдовчи С.М. бошқарувидаги COBALT автомашинаси эса ҳайдовчи, 1975 йилда туғилган У.Х. (эркак) бошқарувидаги AUDI-100 русумли автомашинанинг орқа қисмига урилади.
Натижада, DAMAS русумли транспорт воситаси йўловчилари – 1979 йилда туғилган А.Ж. (эркак) ва 1982 йилда туғилган Қ.Қ. (эркак)лар оғир тан жароҳатлари билан шифохонада вафот этишган.
COBALT русумли транспорт воситаси ҳайдовчиси Б.М. тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Сирдарё тумани ИИБ ТБ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.