Сирдарёда 102 млрд сўмлик савдо жараёнида рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди
3-саҳифа
−
19 Август
2320Сирдарёда 439 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, қўмитанинг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси жорий йилнинг 6 ойи давомида бюджет буюртмачилари томонидан тузилган 29 241 та шартномаларда 1 778,2 млрд сўмлик давлат харидлари амалга оширилган бўлиб, мазкур харидларда бошқарма томонидан ўрганиш ишлари амалга оширилган. Ўрганишларда буюртмачилар томонидан 102,34 млрд сўмлик савдолар жараёнида 439 та рақобатга зид ҳаракатлар содир этилганлиги аниқланган.
Ушбу ҳолатларнинг аксарияти:
- Мактабгача ва мактаб таълими соҳасига – 57 та ҳолатда 3.6 млрд сўм;
- Соғлиқни сақлаш соҳасига – 110 та ҳолатда 4.6 млрд сўм;
- Йўл қурилиши соҳасига – 111 та ҳолатда 81.1 млрд сўм
- Бошқа соҳаларга –161 та ҳолатда 12.34 млрд сўм тўғри келади.
Мазкур аниқланган 439 та қонунбузилиш ҳолатидан 386 та ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига маълумотномалар тақдим этилди.
37 та ҳолат юзасидан ҳудудий бошқарма томонидан 38 та иш қўзғатилиб, 39 та мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий жавобгарлик чоралари кўрилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Рақобат қўмитаси “Orient Group Management” МЧЖ ҳамда “O‘zbek-O‘mon investitsiya компанияси” МЧЖ ҚКга нисбатан иш қўзғатганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь