Сирдарё вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Жамият 5042
image

Сирдарё вилояти ҳокимига қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда ҳокимлик матбуот хизмати хабар берди.

Авазхон Яқубжонович Эргашев – Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланди.

Авазбек Эргашев тайинловга қадар Андижон вилоятининг Қўрғонтепа тумани ҳокими лавозимида фаолият юритиб келган. 

У янги лавозимда яқинда Хоразм вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги бўйича ўринбосари лавозимига ўтказилган Комилжон Собиров ўрнида иш бошлайди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 197
Рейтинг: 3
t
×