Сирдарё туман судьяси ҳам лавозимидан “учди”

Жамият

image

Жиноят ишлари бўйича Сирдарё вилояти Сирдарё тумани судьяси ишдан бўшатилди. Бу ҳақда Судьялар олий кенгаши ахборот хизмати хабар берди. 

Маълум қилинишича, Сирдарё туман судининг судьяси Санжар Абдувалиевич Сарибоев одил судловни амалга ошириш чоғида қонунийликни бузганлиги учун эгаллаб турган лавозимидан озод қилинган. 

Шунингдек, Наманган вилояти жиноят ишлари бўйича Норин туман судининг раиси Бобиржон Обиджонович Эргашев эса ўзининг ёзма аризасига биноан лавозимидан озод этилиб, судьялик ваколати муддатидан илгари тугатилган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Андижон вилоят суди раиси Талъатжон Бахтиёрович Мелибоев, Бухоро вилоят суди раиси Луқмон Мухторович Қодиров, Жиззах вилоят суди раиси Ўткиржон Буранович Жумаев, Хоразм вилоят суди раиси Баҳодир Ҳусайнович Полвонов ўз лавозимларидан озод этилган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Наманган Сирдарё Норин Санжа Сарибоев Бобиржон Эргашев туман судьяси

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг