Сингапурда коронавирусга қарши иммунитети бор чақалоқ дунёга келди
Олам
−
29 Ноябрь 2020
8606Ҳомиладорлик даврида коронавирусга чалинган ва ундан соғайган сингапурлик аёл COVID-19 га қарши иммунитетга эга ўғил фарзандни дунёга келтирди. Бу ҳақда “Straits Times” газетаси ёзмоқда.
Нашр маълумотларига кўра, Селин Нг-Чен ҳомиладор бўлган вақтининг 10-ҳафтасида шифокорлар унда коронавирус аниқлашган. Унга юққан инфекция енгил даражада эди ва шу сабаб у 2,5 ҳафтадан сўнг у касалхонадан чиқди.
Нг-Чен ноябрь ойида ўғиллик бўлди ва унга Олдрин дея исм берди. Шифокорлар чақалоқда коронавируснинг аломатларини аниқлашмади.
"Бизга қараган педиатрнинг айтишича, менда COVID-19 антитанчалари йўқ бўлиб кетган, аммо Олдринда улар мавжуд. Шифокорим ҳомиладорлик пайтида унга антитаначаларим ўтган, деб ҳисоблайди”, деди аёл.
Сўнгги маълумотларга кўра, Сингапурда коронавирусга 58 213 киши чалинди. 58 119 бемор соғайган бўлса, 29 киши вафот этди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь