Синдоров Гукеш ўйлаётган пайтда дам олиш хонасида нима қилишини айтди

Спорт

−

visibility2505 timer2 дақиқа

image

Ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши жаҳон чемпионлиги учун баҳс олиб бормоқда. Синдоров партиялар вақтида дам олиш хонасига бориб, рақибининг эҳтимолий юришларини таҳлил қиляпти. Бу ҳақда у иккинчи партиядан кейин бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳснинг иккинчи партияси 20-юришда тезкор дуранг билан якунланганидан сўнг матбуот анжуманида журналистлар шахматчидан ўйин давомидаги ҳолати ва ҳаракатлари ҳақида сўрашди. Журналистлар Синдоров рақиби ўйлаб ўтирган вақтда бир муддат шахмат тахтаси ёнидан кетиб, дам олиш хонасига йўл олганига эътибор қаратди.

“Ҳа, ўзимни яхши ҳис қиляпман. Одатда рақибим ўйлаб ўтирганида, мен ҳам бироз дам олишга ҳаракат қиламан. У ерда шунчаки ухламайман, юришлар ҳақида ўйлайман, шу билан бирга дам олишга ҳам ҳаракат қиламан. Бундай позицияларда катта ўзгаришларни ҳисоблаш имкони йўқ. Шунинг учун рақибим қандай ғоялар ва юришларни амалга ошириши мумкинлигини хаёлан таҳлил қиламан. У ерда шунчаки дам оламан, деб бўлмайди – доимо диққатимни жамлаб тураман”, дейди ўзбекистонлик шахматчи.

Жаҳон чемпионлиги учун баҳс Швейцариянинг Женева шаҳри яқинидаги Колоньи шаҳрида ўтказилмоқда. Икки партиядан сўнг ҳисоб 1:1 кўринишида. Учинчи партия бугун, 26 ноябрь куни бўлиб ўтади ва унда Синдоров оқ доналарда ўйнайди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг