Си Цзиньпиннинг Ҳиндистонга бормаслигидан Байденнинг ҳафсаласи пир бўлди

Олам

image

АҚШ Президенти Жо Байден Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг шу ой Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган G20 саммитида иштирок этмаслигидан ҳафсаласи пир бўлди. Бу ҳақда кеча, 3 сентябрь куни Оқ уй матбуот хизмати маълум қилди.

"Ҳафсалам пир бўлди, лекин мен у билан (Си Цзиньпин билан) учрашиш ниятидаман”, дейди Америка раҳбари пресс-пулда Хитой Президентининг бўлажак саммитда иштирок этмаслигини изоҳлар экан.

Қайд этиш жоизки, олдинроқ Оқ уй Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби ҳам Байден Си Цзиньпинни Нью-Деҳлида кўришни албатта хоҳлашини айтган эди. Бироқ, Кирбининг сўзларига кўра, Америка маъмурияти саммитда қатнашиш қарори Хитой томонига боғлиқлигини билади. 1 сентябрь куни Хитой Ташқи ишлар вазирлиги Хитой раҳбарининг G20 саммитига сафари билан боғлиқ режаларига ҳали ойдинлик кирита олмаслигини айтди.

Маълумот учун, Ҳиндистон G20’га 2022 йил 1 декабрдан бери раислик қилмоқда. Нью-Деҳлидаги саммит 9-10 сентябрь кунлари ўтказилади. Унга G20 аъзолигига кирувчи барча мамлакатлар ва яна тўққизта давлат (Бангладеш, Миср, Испания, Маврикий, Нигерия, Нидерландия, Бирлашган Араб Амирликлари, Уммон ва Сингапур) раҳбарлари таклиф этилган. 

Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Россия Президенти Владимир Путин ҳам G20 саммитида қатнашмаслиги, унинг ўрнига Ҳиндистонга Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни юбориши маълум бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

АҚШ Хитой Си Цзиньпин G20 Байден Нью-Деҳли

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made