Цзиньпин Ҳиндистондаги G20 саммитини ўтказиб юбориши мумкин

Олам

image

Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпин Ҳиндистондаги G20 саммитига бормайди ва ўрнига Бош вазир Ли Цянни юборади. Бу ҳақда Ҳиндистон ва Хитойдаги вазиятдан хабардор манбаларга таяниб, “Reuters” хабар берди.

Ҳиндистоннинг икки расмийси, бир нафар Хитойдан келган дипломат, G20 мамлакати ҳукуматида ишловчи яна бир амалдор жорий йилнинг 9-10 сентябрь кунлари Нью-Деҳлида бўлиб ўтадиган йиғилишда Бош вазир Ли Цян Пекин вакили бўлиши кутилаётганини айтган.

Маълумотларга кўра, Ҳиндистондаги саммит Си Цзиньпин ва аллақачон иштирокини тасдиқлаган АҚШ Президенти Жо Байден учун учрашув жойи сифатида кўрилган. Тадбир давомида икки давлат раҳбарлари қатор савдо ва геосиёсий қарама-қаршиликлар туфайли бузилган муносабатларни барқарорлаштиришга ҳаракат қилиши кутилаётган эди. Чунки ўтган йилнинг ноябрида ҳам Си Цзиньпин ва Байден G20 саммити доирасида учрашганди.

Қайд этиш жоизки, Россия Президенти Владимир Путин Нью-Деҳлига бормаслигини ва унинг ўрнига Ташқи ишлар вазири Сергей Лавровни юборишини аллақачон маълум қилган. Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған эса G20 саммитида қатнашиши айтилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Хитой Си Цзиньпин G20

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made