Си Цзиньпин бир томонлама санкцияларни қоралади 

Олам

image

Бутун дунё ягона тақдирга эга битта кемада сузиб бормоқда ва бирон бир давлатни денгизга ташлаб юборишга йўл қўйиб бўлмайди. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Осиё иқтисодий форумига йўллаган видеомурожаатида таъкидлади.  

“Дунёнинг барча давлатлари умумий тақдирга эга битта катта кемада сузиб бормоқда. Агар улар ғазабланган тўлқинларни кесиб ўтиб, ёруғ келажак сари йўлда давом этишни истаса, бир йўналишда ҳаракат қилиши керак. Кимнидир денгизга улоқтиришга уринишларни қабул қилиб бўлмайди”, деган Си Цзиньпин.

Шунингдек, у икки томонлама стандартлар сиёсатидан воз кечишга ва бир томонлама санкцияларни суиистеъмол қилмасликка чақирган. Си Цзиньпин мамлакатлар ўртасидаги келишмовчиликларни мулоқот ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилишга содиқ қолиш, инқирозларни тинч йўл билан ҳал этишга кўмаклашиш бўйича барча саъй-ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш зарурлигини таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

447

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг