Швейцария Россия таҳдиди сабаб 500 йиллик нейтралитетидан воз кечиши мумкин – “Politico”

Олам

image

Швейцария Хавфсизлик комиссияси Россия томонидан қилинаётган таҳдид туфайли мамлакатнинг 1515 йилдан бери сақлаб келаётган бетарафлик сиёсатини қайта кўриб чиқишга чақирмоқда. Бу ҳақда “Politico” хабар берди.

Нашрга кўра, Швейцария аллақачон гибрид уруш – дезинформация, жосуслик ва киберҳужумлар нишонига айланган. Мутахассислар эса эҳтимолий можарога нафақат армияни, балки бутун жамиятни тайёрлашни тавсия қилмоқда.

Россия томонидан таҳдид кучайиб бораётганлиги фонида мамлакатда, шунингдек, ЕИ ва НАТО билан алоқаларни мустаҳкамлаш, ҳарбий харажатларни ошириш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш таклиф қилинмоқда. Бундан ташқари, комиссия аввалроқ Украина иттифоқчилари билан муносабатларни мураккаблаштирган қуролларни қайта экспорт қилиш тақиқини бекор қилишни талаб қилмоқда.

“Ушбу хулосалар аллақачон Швейцария Мудофаа ва хавфсизлик вазири, 2024 йил учун мамлакат Президенти Виола Амердга тақдим этилган ва мамлакатнинг 2025 йилга мўлжалланган янги хавфсизлик стратегиясининг асосини ташкил қилади”, дейилади хабарда.

Маълумот учун, Швейцариянинг қурол экспорти ўтган йили 2022 йилга нисбатан 27 фоизга камайиб, 700 миллион Швейцария франкидан (746 миллион евро) кам бўлди - бу ҳам қурол экспорти қоидаларининг қатъийлиги, ҳам Қатарнинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини сотиб олишни тўхтатишининг бир марталик таъсири ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Швейцария банклари россияликларнинг ҳисоблари устидан назоратни кучайтиргани хабар қилинганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия Швейцария нейтралитет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made