Швейцария банклари россияликларнинг ҳисоблари устидан назоратни кучайтиради
Олам
−
13 Апрель 2023
3899Швейцария банклари россиялик мижозларни агар улар Россия бюджетига солиқ тўласа, ҳисобларини ёпиш ҳақида огоҳлантириш бера бошлади. Бу ҳақда RBC агентлиги россиялик мижозлар билан ишлаётган швейцариялик икки адвокат ва мамлакат банк секторидаги манбага таяниб хабар берди.
Швейцариянинг Leolex юридик идорасининг бошқарувчи ҳамкори Роман Кудиновнинг сўзларига кўра, тахминан бир ой олдин уларга UBS ва Credit Suisse'нинг (Швейцария банклари) ўнга яқин мижози мурожаат қилган.
Банк ходимлари ҳозирча уларга норасмий қўнғироқ қилиб, тадбиркорларни агар Россияда жойлашган компанияларга эгалик қилиш ва у ерда солиқ тўлашни тўхтатмаса, банк уларнинг ҳисобларини ёпишга мажбур бўлиши билан огоҳлантирилган.
"Аммо бундан кейин ҳали расмий ҳаракатлар амалга оширилмади. Банкларнинг ҳаракатлари оммавий эмас, ҳали танлаб олинган", дейди Кудинов.
Унинг сўзларига кўра, банклар бу қарорни бундай мижозларнинг давлатга солиқ тўлаши Украинадаги вазиятни беқарорлаштириши билан изоҳлаган.
Бошқа бир швейцариялик адвокатнинг айтишича, унинг мижозлари аллақачон Россия бюджетига солиқ тўлангани сабабли ҳисоблари блокланишига дуч келган.
Кудиновнинг таъкидлашича, банклар Швейцария ҳукумати, маҳаллий партиялар ва мамлакатнинг Иқтисодий масалалар бўйича котибияти томонидан Россияга қарши санкцияларнинг амалга оширилиши устидан назоратни кучайтириш бўйича қилинаётган босим туфайли банклар бундай ҳаракатларга мажбур бўлмоқда.
LiveБарчаси