Швеция Ливандаги элчихонасини ёпди
Олам
−
03 Август
3808Ливан пойтахти Байрутдаги Швеция элчихонаси вақтинча ёпилади. Ходимлардан Кипрга бориш сўралди. Бу ҳақда Швеция Ташқи ишлар вазири Тобиас Билльстрём маълум қилди.
“Сабаби шундаки, минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазият ниҳоятда хавотирли ва можаро авж олиш хавфи бор”, дейди вазир.
Швециянинг Байрутдаги элчихонасида олти киши ишлайди. Билльстрём ходимлар Ливанни қандай, қачон ва қанча муддатга тарк этишларини тушунтирмади.
Тахминларга кўра, гап август ҳақида кетяпти, аммо бу муддат хавфсизлик ҳолатига қараб узайтирилиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур давлатда истиқомат қилаётган фуқароларни огоҳлантирганди.
Зумрад Зарипова