Исроилдаги ўзбекистонликларга эҳтиёт чораларини кўриш тавсия этилди

Жамият

image

Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонаси мазкур давлатда истиқомат қилаётган фуқароларни огоҳлантирди.

Элчихона Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди:

  1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш.
  2. Исроил ҳукумати ва Ўзбекистон элчихонаси расмий хабарларини кузатиб боринг. Исроил фронторти қўмондонлигидан билдиришномалар ва огоҳлантиришлар (Home Front Command) мобил иловаси ёки веб-сайти ҳаволасини телефонингизга ўрнатиш.
  3. Шахсингизни тасдиқловчи ҳужжатлар ва Ўзбекистон элчихонасининг алоқа маълумотларини доимо ўзингиз билан олиб юриш. (бу фавқулодда вазиятларда тезроқ ёрдам олишга ёрдам беради).
  4. Имкон қадар оммавий йиғилишлар жойини четлаб ўтиш ва жамоат жойларига ташриф буюришни чеклаш.

Билдирилишича, агар шошилинч ёрдам ёки маслаҳат керак бўлса, Ўзбекистоннинг Исроилдаги элчихонасига қуйидаги телефонлар орқали мурожаат қилиш мумкин:

• Фавқулодда ёрдам телефонлари :

03-672-2466
03-672-2371
03-758-5075
03-758-5076

Фавқулодда ва шошилинч хабарлар учун:

054 485 1397

• Электрон почта: [email protected]


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made