Швеция қироли ва қироличаси коронавирусга чалинди
Олам
−
05 Январь 2022
3124Швеция қироли Карл XVI Густав ва қироличаси Сильвияда коронавирус аниқланди, монарх жуфтлигида енгил аломатлар мавжуд. Бу ҳақда Қироллик саройига таяниб хабар берилган.
“Қироллик саройи маълумотларига кўра, Швеция қироли ва қироличасининг COVID-19 учун топширган тестлари ижобий натижа берди. Уларда енгил аломатлар мавжуд”, дейилган хабарда.
Қайд этилишича, қирол ва қиролича COVID-19 га қарши тўлиқ эмланган. Швеция қироли 75, унинг рафиқаси эса 78 ёшда.
Маълумот ўрнида, Швецияда 1,31 млн киши коронавирусга чалинган. 15 310 киши касалликдан вафот этган.
LiveБарчаси
Асад ҳокимияти ағдарилди.
08 Декабрь