Шуҳрат Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди – манба
Жамият
−
23 Ноябрь
38029Шуҳрат Ғайратжонович Холмуҳаммедов Мудофаа вазири этиб тайинланди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси маълум қилди.
Маълумот учун, 2021 йил 23 мартда Президент фармони билан Шуҳрат Холмуҳаммедовга генерал-майор ҳарбий унвони берилганди. У Мудофаа вазирининг биринчи ўринбосари – Қуролли Кучлар Бош штаби бошлиғи лавозимида ҳам ишлаган.
Холмуҳаммедов Мудофаа вазирининг ўринбосари, Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгаши котибининг ўринбосари, Фавқулодда вазиятлар вазирининг ўринбосари каби лавозимларда ҳам фаолият юритган. 2016 йилда “Содиқ хизматлари учун” медали билан тақдирланган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ аввалги Мудофаа вазири Баҳодир Низомович Қурбонов Давлат хавфсизлик хизмати раиси этиб тайинланганди. Давлат хавфсизлик хизмати раиси, генерал-лейтенант Абдусалом Азизов эса лавозимидан озод қилинди.
LiveБарчаси