Шу ой Мирзиёев Қирғизистонга боради

Жамият

image

Жорий йилнинг 21 июль куни Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг тўртинчи маслаҳат учрашуви Қирғизистоннинг Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтади. Кеча, 4 июль куни Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон Президенти Садир Жапаров учрашувга тайёргарлик масалаларини муҳокама қилди. 

Қирғизистон раҳбари Матбуот хизматининг қайд этишича, учрашув Қирғизистондаги Иссиқкўл бўйида, Чўлпонота шаҳрида бўлиб ўтиши кутилмоқда.

Марказий Осиё давлатларининг барча раҳбарлари ушбу тадбирда иштирок этиш бўйича таклифини аллақачон қабул қилган. Хусусан, кеча Шавкат Мирзиёев телефон орқали мулоқот қилган Тожикистон ва Қозоғистон Президентлари ҳам мазкур учрашув юзасидан фикр алмашган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилда БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини илгари сурганди.

Шу муносабат билан, дастлабки саммит 2018 йил март ойида Қозоғистон пойтахти Нур-Султонда, иккинчиси 2019 йил ноябрида Тошкентда, учинчиси 2021 йил августида Туркманистондаги “Аваза” сайёҳлик масканида бўлиб ўтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Қирғизистон Мирзиёев Маслаҳат учрашуви

Баҳолаганлар

185

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг