“Пахтакор” директори жаримага тортилди
Спорт
−
04 Октябрь
10011Тошкентнинг “Пахтакор” клуби директори Шуҳрат Мақсудов Наманганнинг “Навбаҳор” клуби расмийларига нисбатан ўзини номақбул тутгани, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик содир этгани учун жаримага тортилди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси тартиб-интизом қўмитаси маълум қилди.
Ўзбекистон кубоги 1/2 финали доирасидаги “Пахтакор” - “Навбаҳор лочинлари” учрашуви биринчи бўлимидан сўнг “Пахтакор” футбол клуби спорт директори Шуҳрат Мақсудов трибуна ости йўлакчасида меҳмон жамоа расмийларига нисбатан ўзини номақбул тутиб, ҳақоратли сўзлар ишлатиб, тартибсизлик келтирган ҳолати қайд этилган.
Тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра, Шуҳрат Мақсудовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.
Шунингдек, тартиб-интизом қўмитаси томонидан яна мамлакат биринчиликларининг 20 тадан ортиқ учрашувида қайд этилган ҳолатлар юзасидан жарима ва четлатиш жазолари белгиланди.
“Барча мураббий, футболчи, ҳакам ва расмийларни ҳар қандай вазиятда эҳтиросларга берилмасдан, профессионал бўлишга чақирамиз. Сизлар ўсиб келаётган ёшлар учун намуна эканликларингизни яна бир бор эслатиб ўтамиз”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь