Штеген учун 2023 йил эрта якунланди

Спорт

image

“Барселона” дарвозабони Марк-Андре тер Штеген белида қаттиқ оғриқни сезмоқда, шу сабабли футболчи “Барселона”нинг сўнгги учта ўйинини ўтказиб юборди. Бу ҳақда AS хабар берди.

Манбага кўра, Штегеннинг жароҳати янада оғирлашган, шу боис клуб тиббий хизмати вакиллари зудлик билан ечим излай бошлади.

Тиббий мутахассислар келишиб олиши мумкин бўлган бир нечта вариант мавжуд. Улардан бири, оғриқни табиий равишда камайтиришга ҳаракат қилиш учун бир неча ҳафта танаффус қилиш, аммо бу ҳолатда кейинчалик Штеген ўзида яна ноқулайлик ҳис қилиши мумкин. Шифокорлар афзал кўрган яна бир вариант – вертебра орасидаги босимни бартараф этиш учун посбонни жарроҳлик столига ётқизишдир. Бу ҳолатда дарвозабоннинг қайта тикланиш муддати 6 ҳафтагача чўзилиши мумкин.

Таъкидлаш жоиз, Тер Штеген Германия терма жамоасида ноябрь ойидаги йиғинда белида жиддий оғриқ ҳис қилганди.

Жорий мавсум голкипер Ла Лигада 13 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ўтказиб юборди ва 6 та баҳсда дарвозаси дахлсизлигини сақлаб қолди. Унинг Барселона билан шартномаси 2028-йилга қадар мўлжалланган. “Transfermarkt”га кўра, посбон қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Марк-Андре тер Штеген

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made