Штайнмайер Россияга қарши санкциялар Германия учун қимматга тушишини тан олди

Олам

image

Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайер Украинадаги вазият туфайли Ғарбнинг Россияга қўйган санкциялари Германия учун маълум харажатларга эга эканлигини тан олди ва айни пайтда Россия Федерациясига иқтисодий босимни четлаб ўтиб бўлмаслигини таъкидлади. Бу ҳақда у бугун, 28 октябрь куни Берлинда мамлакат фуқароларига мурожаатида сўз очди.  

Унинг фикрича, Украинадаги можаро Германияга ҳам таъсир қилгани учун Россияга иқтисодий босимни четлаб ўтиб бўлмайди.  

“Санкциялар ҳақиқатан ҳам бизга зарар бермаяптими? Биз уларни тинч қўйсак бўладими? Биз бу саволларга жавоб беришимиз керак”, дейди Президент.

Шу билан бирга, Германия давлати раҳбари санкциялар, алоқаларни узиш, Украинага қурол етказиб бериш – буларнинг барчаси кундалик ҳаётнинг бир қисми эмаслигини ва тинч-тотув яшаш ғояларига мос келмаслигини таъкидлади.  

“Аммо биз идеал дунёда яшамаяпмиз, зиддиятда яшаяпмиз. Бунинг учун эса бизга зиддият воситалари керак. Ҳа, санкциялар, шу жумладан, биз учун ҳам қимматга тушади. Лекин муқобил бошқа вариант борми?”, дейди Штайнмайер.

Шу нуқтаи назардан, у Германиянинг манфаати ўзини ҳимоя қилиш ва заифликни камайтириш эканини очиқлади. 

“Биз можарода яшаяпмиз ва [бу] бизни ташвишга солади”, дея хулоса қилди Штайнмайер ядровий кучайиш у ёқда турсин, можаронинг кучайишига йўл қўймаслик кераклигини урғулаб. 


Мақола муаллифи

Теглар

Германия Франк-Вальтер Штайнмайер

Баҳолаганлар

386

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг