Шоҳжаҳон Эргашевнинг навбатдаги жанги санаси маълум бўлди
Спорт
−
19 Февраль 2019
8024Профессионал бокснинг супер енгил (-63,5 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган ўзбекистонлик боксчи Шоҳжаҳон Эргашевнинг (16-0, 14 КО) навбатдаги жанги муддати аниқ бўлди
Маълумотларга кўра, Эргашев ўзининг 17-жангини жорий йилнинг 13 апрель куни ўтказади. Беллашув АҚШнинг Нью-Жерси штати Атлантик Сити шаҳрида жойлашган Boardwalk Hall аренасида бўлиб бўлиб ўтади. Кечанинг асосий жангида аёллар ўртасида супер ўрта вазн тоифасининг бир йўла тўртта камари учун баҳс ўтказилади.
Ҳозирча Эргашевнинг рақиби ким бўлиши маълум эмас. Спортчи тез орада бу борада ҳам маълумот беришини маълум қилган. Жанг 10 раундга мўлжалланган бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Шоҳжаҳон Эргашев сўнгги марта 15 февраль куни америкалик Майкал Фоксга (19-1, 5КО) қарши рингга чиққан ва унда очколар бўйича ғалаба қозонганди.