Шойгу Эронга борди
Олам
−
20 Сентябрь 2023
5530Кеча, 19 сентябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу бошчилигидаги делегация Эрон ҳарбий раҳбарияти билан музокаралар ўтказиш учун Теҳронга етиб борди. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги маълум қилди.
“Ташриф давомида Россия Мудофаа вазирлиги делегацияси республика ҳарбий раҳбарияти билан бир қатор музокаралар олиб боради”, дейилади хабарда.
Вазирликнинг билдиришича, ташриф Россия-Эрон ҳарбий алоқаларини мустаҳкамлашга ёрдам беради ва икки давлат ўртасидаги шерикликни ривожлантиришда муҳим босқичга айланади.
Эрон Қуролли кучлари Бош штаби биносида фахрий қоровул ротаси ва оркестр иштирокида Россия делегациясини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтган. Шойгуни Бош штаб бошлиғи Муҳаммад Бағерий кутиб олган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Эрон Президенти Иброҳим Раисий ўз давлати Украинадаги можарони ҳал қилишда воситачи бўлишга тайёрлигини маълум қилганди.
LiveБарчаси