Шойгу беш ой деганда Пентагон раҳбари билан гаплашди. Мавзу Украина

Олам

image

Бугун, 21 октябрь куни Россия Мудофаа вазири Сергей Шойгу АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин билан халқаро хавфсизликнинг долзарб масалаларини, жумладан, Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Россия томони хабар берди.

“2022 йил 21 октябрь куни Россия Федерацияси Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу ва Америка Қўшма Штатлари Мудофаа вазири Ллойд Остин ўртасида телефон орқали мулоқот бўлиб ўтди. Халқаро хавфсизликнинг долзарб масалалари, жумладан, Украинадаги вазият муҳокама қилинди”, дейилади вазирлик ахборотида.

Ллойд Остин ва Сергей Шойгу ўртасидаги музокаралар ҳақида Пентагон сайтида чоп этилган маълумотда айтилишича, АҚШ Мудофаа вазири давом этаётган уруш шароитида алоқани сақлаб қолиш муҳимлигини таъкидлаган.

Шундан сўнг, Остин Украина Мудофаа вазири Алексей Резников билан ҳам телефон орқали мулоқот қилган.

Маълумот учун, Украинада уруш бошланганидан бери Остин ва Шойгу иккинчи марта мулоқот қилди. Бундан олдин жорий йилнинг 13 май куни икки вазир ўзаро гаплашиб олганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Россия-Украина уруши Украинага босқин

Баҳолаганлар

624

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг