Шомуродовнинг янги клуби деярли аниқ бўлди

Спорт

image

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг “Кальяри” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, А Серияга қайтган “Кальяри” Шомуродовни “Рома”дан сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади. Ижара  муддати якунлангач, томонлар 3 йиллик шартномани имзолашади. Тез орада келишув расман эълон қилиниши кутилмоқда.

28 ёшли ҳужумчи январь ойидан буён “Специя” сафида ижара асосида ўйнаб, 16 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.

Маълумот учун, Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон клубларидан ташқари, Россиянинг “Ростов”, Италиянинг “Женоа”, “Рома” ва “Специя” клубларида тўп тепган.


Мақола муаллифи

Теглар

Рома Элдор Шомуродов Кальяри

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг