Шомуродовнинг янги клуби деярли аниқ бўлди
Спорт
−
24 Июль 2023
13802Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов фаолиятини Италиянинг “Кальяри” клубида давом эттиришга яқин турибди. Бу ҳақда футбол журналисти Никола Скира ўз Twitter саҳифасида маълум қилди.
Манбага кўра, А Серияга қайтган “Кальяри” Шомуродовни “Рома”дан сотиб олиш шарти билан бир мавсумга ижарага олади. Ижара муддати якунлангач, томонлар 3 йиллик шартномани имзолашади. Тез орада келишув расман эълон қилиниши кутилмоқда.
28 ёшли ҳужумчи январь ойидан буён “Специя” сафида ижара асосида ўйнаб, 16 ўйинда майдонга тушди ва 1 та гол уриб, 2 та голга ассистентлик қилди.
Маълумот учун, Шомуродов фаолияти давомида Ўзбекистон клубларидан ташқари, Россиянинг “Ростов”, Италиянинг “Женоа”, “Рома” ва “Специя” клубларида тўп тепган.
LiveБарчаси