Шомуродов Россияда ойнинг энг яхши футболчиси бўлди
Спорт
−
03 сентябр 2019 5694 1 дақиқа
"Ростов" ҳужумчиси Элдор Шомуродов РПЛнинг август ойидаги "энг яхши ўйинчиси" деб топилди.
Ўзбекистон терма жамоаси форварди ўтган ой Россия чемпионатида 5та ўйинда майдонга тушиб, 5та гол уришга муваффақ бўлди. Шомуродов тўпурарлар пойгасида "Крилья Советов" ҳужумчиси Александр Собелевдан 1та гол фарқи билан олдинда бормоқда.
Июль ойида ҳам Элдор энг яхши бўлишга даъвогарлар орасида бор эди, аммо якунда Собелев ушбу номга муносиб кўрилган.
Бу сафар эса РПЛ ва "Матч Премьер" экспертлари бир овоздан ўзбекистонлик ўйинчига овоз берди.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август