2026 йилги ЖЧда голлар бўйича янги рекорд ўрнатилди

Спорт

image

АҚШ, Канада ва Мексика мезбонлик қилаётган 2026 йилги Жаҳон чемпионати тарихдаги энг кўп гол урилган турнир сифатида қайд этилди. Ҳозирга келиб 177 гол урилган бўлиб, бу турнирнинг мутлоқ рекорди ҳисобланади. Бу ҳақда FIFA хабар берди.

Бугун, 26 июнь куни 2026 йилги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичининг учинчи турида АҚШ терма жамоаси Туркияга 2:3 ҳисобида мағлуб бўлди. Учрашувнинг 3-дақиқасида америкалик ҳимоячи Остон Трасти ҳисобни очди.

Ушбу гол турнирдаги 173-гол бўлиб, 2026 йилги мундиал Жаҳон чемпионатлари тарихида энг сермаҳсул мусобақага айланди.

Кейинги дақиқаларда яна тўртта гол урилди ва турнирдаги умумий голлар сони 177 тага етди. Аввалги рекорд 2022 йил Қатарда бўлиб ўтган Жаҳон чемпионатида қайд этилган бўлиб, ўшанда жами 172 та гол урилган эди. Ундан аввалги энг яхши натижа 1998 ва 2014 йилги мундиалларга тегишли бўлиб, ҳар иккисида 171 тадан гол қайд этилган.

Эътиборлиси, бу йилги мусобақада гуруҳ босқичи ҳали тўлиқ якунланмаган. Шу боис турнирдаги голлар сони янада ошиб, рекорд янада яхшиланиши кутилмоқда.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг