Шольц маслаҳатчисини Молия вазири этиб тайинлади
Олам
−
07 Ноябрь
1913Германия Молия вазири лавозимини мамлакат федерал канцлери Олаф Шольцнинг иқтисодий ва молиявий масалалар бўйича маслаҳатчиси Йорг Кукис эгаллади. Бу ҳақда бугун, 7 ноябрь куни мамлакат ҳукумати вакили Штеффен Хебештрайт маълум қилди.
Қайд этилишича, айни вақтгача Кукис Федерал канцлер идорасида давлат котиби сифатида ишлаб келаётганди ва у Шольцнинг энг муҳим иқтисодий маслаҳатчиларидан бири саналади. Унинг вазифаларидан бири “катта еттилик” ва “катта йигирмалик” давлатлари саммитларида якуний ҳужжатларнинг мувофиқлаштирилишини таъминлаш ҳисобланади.
Кукис Германия Президенти Франк-Вальтер Штайнмайердан расмий тайинлов фармойишини олди ва лавозимини расман қабул қилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шольц Кристиан Линднерни бюджет муаммолари юзасидан кескин келишмовчилик сабаб Молия вазири лавозимидан озод қилган эди. Шольц уни ишончни бир неча бор бузганликда айблаб, тор фикрлагани учун танқид қилган.
LiveБарчаси